#Маҳаллада_дув_дув_гап

 Наманган вилояти ҳокимининг 2023 йилнинг 27 декабрдан 2024 йил 10 январга қадар тарғибот тадбирлари ва маънавий-маърифий учрашувлар ва концерт дастурларини ташкил этиш бўйича чора – тадбирлар режаси ижросини таъминлаш юзасидан Янгиқўрғон туманида ҳам тадбирлар ташкил этилди.

Жумладан, бугун "Маҳаллада дув-дув гап" лойиҳаси асосида Исковот маданият маркази ҳамда 2-сонли касб-ҳунар мактабида вилоятдан келган таниқли санъаткорлар, ёзувчи, шоирлар ҳамда маънавият ва маърифат соҳаси вакиллари иштирокида Янги йилни кўтаринкилик билан нишонлаш, аҳоли ўртасида шукроналик ҳисларини янада ривожлантириш мақсадида тарғибот-ташвиқот, маданий-маърифий кўнгилочар тадбирлар ўтказилди.

Хусусан, 2-сонли касб-ҳунар мактабида “Маданият”, “Заркент”, “Хадикент”, “Бирлик”, “Тинчлик”, “Поромон”, “Оқтепа”, “Нов”, Исковот маданият марказида эса “Янгиобод”, “Газнон”, “Ғалаба”, “Бунёдкор”, “Машъал”, “Салмон”, “Қандиён” маҳаллалари фуқаролари учун “Янги ҳаёт учун - Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида тадбирлар байрамона шукуҳ билан кечди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон ёзувчилари уюшмаси аъзолари Қ.Иброҳимов, Р.Ғозиева, Ўзбекистон давлат филармонияси вилоят бўлими хонандаси О.Улуғхўжаева, раққосаи Т.Птухова, Наманган шаҳар маданият бўлими хонандаси М.Адашев, Навоий номли давлат стипендияси соҳиби З.Тилланазаровлардан иборат тарғибот гуруҳи аъзолари тадбир иштирокчиларини кириб келаётган Янги йил байрами билан муборакбод этдилар.

Санъаткорлар томонидан ижро этилган дилторлар қўшиқ ва рақслар, ижодкорлар томонидан айтилган шеърлар тадбирга янада кўтаринкилик бахш этди.