Янгиқўрғон туман Маданият марказида мактабгача таълим ташкилотлари трабияланувчилари учун "Янги йил арчаси" тадбири ташкил этилди.



Туман Маданият маркази ходимлари томонидан тайёрланган турли эртак қаҳрамонлари иштирокидаги театрлаштирилган саҳна кўринишлари, қувноқ дастурларни кичкинтойлар олқишлар билан кутиб олинди.
Туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов ҳамда сектор раҳбарлари иштирок этган тадбирда болажонларга Янги йил совғалари тарқатилиб, қувонч улашилди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





