Ҳамюртларимиз кўнглидан ўзгача жой олган Янги йил байрами арафасида Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги томонидан 300 нафардан ортиқ меҳр-мурувватга муҳтож, ногирони, бемори бор оилалар, якка ёлғизлар хонадонларига йўқловлар уюштирилиб, байрам шодлиги улашилди.


Йўқловлар давомида сектор раҳбарлари ҳамюртларимизни Янги йил билан табриклаб, уларга байрам дастурхони учун озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатдилар.
Йўқловлардан кўнгиллари тоғдай кўтарилган ҳамюртларимиз дуога қўл очиб, эзгу тилакларини билдирдилар.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





