Мазкур шиор остида бугун Янгиқўрғон тумани Маданият марказида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг  32 йиллиги ва 14 январь - "Ватан ҳимоячилари куни" муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилди.

Унда туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов туман ҳудудида фаолият юритаётган, Ватан сарҳадларини, юрт тинчлигини, халқ осойишталигини ҳимоя қилиш йўлида фидоийлик кўрсатаётган 9201-сонли ҳарбий қисм, туман Мудофаа бўлими ҳамда Миллий Гвардия хизматчиларини айём билан муборакбод этди.

Тадбирда намунали хизмат кўрсатаётган бир қатор ҳарбий хизматчилар,  туман Қўриқлаш бўлими ходимлари хамда фахрийлар туман ҳокимлигининг Ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Маданият маркази ходимлари томонидан намойиш этилган байрамона концерт дастури тадбирга кўтаринки кайфият бахш этди.

Янгиқўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати