Аввал хабар берганимиздек, Янгиқўрғон тумани ва Кореянинг Буэо шаҳри ҳокимликлари ўртасида Янгиқўрғон туманида "K-Buyeo Guttare" ихтисослаштирилган картошка уруғлик комплексини яратиш учун асептик уруғлик картошкасини ишлаб чиқариш технологиясини трансфер қилиш бўйича келишув имзоланган эди.

Айни пайтда Янгиқўрғон тумани ҳокими Асадулло Нажмиддинов бошчилигдаги делегация мазкур соҳада тажриба алмашиш мақсадида Кореянинг Буэо шаҳрида бўлиб турибди.

Делегация вакиллари Буэо шаҳри ҳокими билан йўлга қўйилаётган ҳамкорлик юзасидан музокаралар олиб бордилар.

Шундан сўнг қишлоқ хўжалиги технологиялари маркази, Ақлли фермер хўжалигига, помидор етиштириладиган Olaon Agricultural Company Co., Ltd, сабзавот етиштирадиган ақлли иссиқхона, шунингдек, қулупнай етиштириладиган фермаларда амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати