Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 22 декабрь куни Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишидаги маърузасида миллий ғояни ривожлантириш, аёлларнинг таълим олиши ва касб-ҳунар эгаллашига эътиборни кучайтириш, маънавият ва маърифат масканлари, маданият марказларини ишга тушириш, театр ва кино санъатини ривожлантириш каби ташаббуслар олдинга сурилди.



Мазкур топшириқ ижроси юзасидан Янгиқўрғон туманидаги “Қутлуғтол” МФЙда ”Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида “Маҳаллада дув-дув гап" тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирнинг биринчи қисмида 45-сонли умумтаълим мактабида ҳарбий хизматчилар томонидан ҳарбий техникалар, қурол яроғлар кўргазмаси, аскарлар ҳамда ёшларнинг чиқишлари намойиш қилинди. Унда ҳарбий хизматчилар, нуронийлар, ёшлар вакиллари, маҳалла фаоллари ва имом-хатиблар иштирок этдилар.
Сўнгра мактабнинг фаоллар залида давом этган тадбирда РМММ туман бўлинмаси раҳбари И.Мамаджоновнинг "Ватанпарварлик ойлиги" давомида тумандаги маҳалла, таълим ташкилотлари ва оилаларда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан маърузаси тингланди.
Тадбирда, шунингдек, уч нафар ҳарбий офицерларни тарбиялаб вояга етказган Н.Абдурахмонова, ҳарбий таълим бўйича устоз Қ.Шомансуров ва маънавият тарғиботчиси, мактаб директори Р.Мамажоновлар ҳам ўз мулоҳазаларини билдирдилар.





