Эҳтиёжмандларни қўллаб-қувватлаш, уларга меҳр-мурувват кўрсатиш ўзбек халқининг фазилатларидан биридир.



Жума - “Меҳр ва саховат куни” муносабати билан Янгиқўрғон туманидаги давлат органлари ва ташкилотлари томонидан эҳтиёжманд аҳоли, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ёлғиз кексалар аҳволидан хабар олиш, уларга ғамхўрлик қилиш, хайрия тадбирларини ўтказиш анъанавий тус олган.
Хусусан, бугун ҳам туман “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ташаббуси билан, туман ҳокимлиги ва "Нуроний" жамғармаси билан биргаликда ёлғиз яшовчи, ногиронлиги бўлган фуқароларнинг 40 нафарини Чортоқ туманидаги "Биби Наима" ҳамда "Султон Увайс Кароний" зиёратгоҳига олиб борилди.
Зиёратдан кўнгиллари обод бўлган ҳамюртларимиз дуога қўл очиб, инсон қадри улуғланаётган бу юртга тинчлик, осойишталик, барқарорлик ва ривож тиладилар.





