Янгиқўрғон туманида қора олхўри етиштириш ва экспорт ҳажмларини ошириш бўйича престур ташкил этилди. Туманда бугунги кунда фермер, деҳқон ва қишлоқ хўжалиги корхоналарида ҳамда аҳоли томорқа майдонларида қора олхўри боғлар мавжуд бўлиб, ушбу боғларнинг асосий қисмини анъанавий боғлар ташкил этади.

Республикадаги барча тоифа хўжаликлари 2020 йилда 241 минг тонна олхўри маҳсулотлари етиштирилган бўлиб, ушбу маҳсулотларнинг атига 23,4 минг тоннаси (9%) экспорт қилинган.

Ҳужжатда таъкидланишича, дунёда қора олхўри меваларини етиштириш бўйича илғор саналган АҚШ, Канада ва Чили давлатлари тажрибалари ўрганилиб, республика ҳудудларида қора олхўри етиштиришни кўпайтириш ва экспортга йўналтириш тизими йўлга қўйилади.

Хорижий мамлакатлардан қора олхўрининг экспортбоп навлардан иборат пайвандтаг ва кўчатлари олиб келиниб, “in vitro” лабораторияси шароитида кўпайтирилиб, қора олхўри плантациясини ташкил этилади.

Етиштирилган маҳсулотлар тайёр ва қайта ишланган ҳолда экспортга юборилади.

Янгиқўрғон туман ҳокимлиги