Янгиқўрғон тумани, "Барака" маҳалласида жойлашган 8-умумтаълим мактабида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш мақсадида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.



"Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!" шиори остида бўлиб ўтган навбатдаги "Маҳаллада дув-дув гап" тадбирида мактаб ўқувчилари, ўқитувчилари, маҳалла нуронийлари, фаоллари, ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.
Тадбирда 9201-ҳарбий қисм томонидан намойиш этилган ҳарбий техникалар кўргазмаси, 17-Болалар санъат ва мусиқа мактаби ўқувчиларидан иборат оркестрнинг чиқишлари, Янгиқўрғон "афсонаси"га айланган исковотлик волейболчи қизлар иштирокидаги волейбол, юқори синф ўқувчилари иштирокидаги "Заковат" интеллектуал ўйинлари, расм чизиш танлови, инглиз тили, математика, информатика фанларидан ўтказилган очиқ дарслар, психологларнинг мотивацион тренинглари, 40-, 52-умумтаълим мактаблари ёшларининг спорт, ҳарбий чиқишлари нафақат ўқувчилар, балки маҳалла аҳолиси ўртасида чинакам дув-дув гапга сабаб бўлди.
Тадбирда туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов, сектор раҳбари Ривожиддин Якуббаевлар иштирок этдилар.
Тадбирда сўзга чиққан туман ҳокими ўринбосари Э.Мехманов, республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари И.Мамаджанов, туман Мактабгача ва мактаб бўлими раҳбари А.Қаюмов, Наманган муҳандислик-қурилиш институти талабаси, "Беруний" номидаги стипендия соҳибаси О.Қодировалар ўз сўзларида таълим олишнинг аҳамияти, ватанпарварлик туйғуси, мамлакатимизда ёшларнинг муносиб униб-ўсишлари учун яратилган шароитлар ҳақида тўлқинланиб гапирдилар.
Янгиқўрғон тумани ҳокими ахборот хизмати





