Янгиқўрғон тумани ҳокимлигида бўлиб ўтган мулоқотда дастурий маҳсулот ишлаб чиқариш хажмини ошириш, янги стартаплар ва уларни қўллаб-қувватлаш бўйича фикрлар алмашилиб, мавжуд таклифлар тингланди.



Учрашув давомида, шунингдек 2024 йилдаги амалга оширилиши режалаштирилган масалалар муҳокама қилиниб, туман IT-салоҳиятини оширишда ҳамкорликда иш олиб боришга келишиб олинди.
Хусусан, туманда IT-Парк резидентлар сонини 4 тага етказиш, халқаро IT бозорига ёш дастурчиларни тайёрлаш, халқаро профессионал IT-сертификат олиш учун давлат хизматчиларини ўқитиш, "Бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасида ўқитиладиган ёшлар сонини кўпайтириш каби режалар белгилаб олинди.
Тадбирда туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов, вилоят ҳокимининг рақамлаштириш бўйича маслаҳатчиси Бахтиёр Ахунбабаев, Рақамли технологиялар вазирлиги вилоят ҳудудий шўъбаси раҳбари Расулжон Холматовлар иштирок этишди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахбороти хизмати





