Марказий банк бош бошқармаси ҳамда вилоятдаги тижорат банклари томонидан Янгиқўрғон туманида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари иштирокида тақдимот ўтказилди.



Унда бугунги кунда банклардаги мавжуд хорижий кредит линиялари имконияти, иқтисодиётнинг турли соҳаларида лойиҳаларни молиялаштириш шартлари хусусида маълумотлар тақдим этилди.
Хусусан, вилоятдаги тижорат банклари вакиллари Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки, Хитой тараққиёт банки, Корея Эксимбанки, Германиянинг бир қатор банкларининг кредит линияси орқали очилувчи имкониятлар ва шароитлар ҳақида батафсил маълумот беришди.
Учрашувда хорижий кредит линияларидан фойдаланиш истагида бўлган ишбилармонлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан атрофлича жавоб олдилар.
Тадбирда вилоят ҳамда туман ҳокимлиги мутасаддилари, Марказий банк бош бошқармаси вакиллари иштирок этишди.





