Туман маданият марказида ўтказилган тадбир иштирокчилари учун институт ҳақидаги роликлар намойиш этилди, буклетлар тақдим этилди.

Институт биринчи проректори Одилжон Жакбаров иштирокчилар учун ўтказган тақдимот давомида институт салоҳияти, рейтинглардаги ўрни, факультет ва йўналишлар ҳақида тушунчалар берди.

Саноатни ахборотлаштириш факультети декани Абдураҳим Қаҳҳаров институт ҳамкори — Бауман номидаги Москва техника университетида касбга йўналтириш бўйича йўлга қўйилган услублар ҳақида сўз юритди.

Янгиқўрғон фарзандлари — Беруний номли давлат стипендиялари соҳиблари Ойшахон Қодирова, Осимхон Сайфиддинов, Транспорт факультети ёшлар координатори Камола Эргашева натижа ва ютуқлари ҳақида ҳикоя қилди.

Туман ҳокимининг ўринбосари Эсонбек Меҳмонов битирувчиларнинг олий ўқув юртларига кириш кўрсаткичларини таҳлил қилиб, бу каби тадбирлар мавжуд вазиятни янада яхшилашга хизмат қилишини таъкидлади.