Туман ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман Ахборот-кутубхона маркази, “Янгиқўрғон ҳаёти” газетаси таҳририяти, Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси Наманган вилояти бўлими, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими, туман Маданият бўлими ҳамкорлигида туман Маданият марказида 2024 йил - “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” ва унинг тарғиботи йўналишида ташкил этиладиган “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остидаги маънавий-маърифий, маданий-мусиқали тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда РМММ туман бўлинмаси раҳбари И.Мамаджонов томонидан “Янги Ўзбекистон – инсон қадри устувор бўлган жамият ва халқпарвар давлатдир” шиори остида “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти юзасидан маъруза қилинди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси аъзоси, таниқли шоира Гулчеҳра Зокирова (Беназир)нинг ижодий фаолияти ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси аъзоси Лобар Рустамованинг “Кўл тубидаги хазина” китобининг тақдимоти ўтказилди.

Шунингдек, тадбир давомида “Уч авлод учрашуви” лойиҳаси доирасида тумандаги зиёли, ижодкор фахрийларнинг туман ёшлари билан мулоқотлари ташкил этилди. Тадбир давомида туман Маданият бўлими санъаткорлари ва ижодкор ёшларнинг чиқишлари намойиш этилди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати