Бугун тонгда туман ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ташкилотлар раҳбарлари, агрофирмалар раислари, фермерлар иштирок этдилар.



Йиғилишда туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов айни кунларда бажарилиши лозим бўлган агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, токзор ва тутзорларни кўпайтириш, борини парваришлаш, сув исрофининг олдини олиш мақсадида ички ариқларни бетонлаштириш, лоток ёки қувурлар ётқизиш, тежамкор суғориш технологияларини жорий этиш бўйича кўрсатмалар берди.





