#online
Бугун вилоят ҳокими Янгиқўрғон тумани "Мамай" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида Обод маҳалла дастури асосида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Маҳалладаги 32-сонли умумий ўрта таълим мактабида мукаммал таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган.
Ушба мактабни мукаммал таъмирлаш учун 5 млрд. 200 млн. сўм маблағ ажратилган бўлиб, бугунги кунда ушбу умум таълим мактабида "Сардор Қурилиш Саноат" МЧЖ томонидан мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилмоқда.














