Куни кеча Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йилда таълим, соғлиқни сақлаш, рақамлаштириш, маданият ва спорт соҳаларида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида бир қатор вазифалар белгилаб берилган эди.

Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш ва жойларда олиб борилаётган ишларни ўрганиш мақсадида бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги Ишчи гуруҳи Янгиқўрғон туманининг чегара ҳудудларида бўлди.

Хусусан, вилоят раҳбари "Қайроқи" маҳалласида жойлашган 51-умумтаълим мактабида ёшларнинг таълим-тарбия олишлари учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Мактаб ўқитувчилари билан мулоқот қилар экан, "мактаб-ота-она-маҳалла" ҳамкорлигини янада кучайтирган ҳолда ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва касбга йўналтириш, тарбияси ва ўқишида дуч келинаётган муаммоларини ечишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати