Қишлоқ хўжалигига ихтисослашган Янгиқўрғон туманида куни кеча Шавкат Мирзиёев бошчилигида бўлиб ўтган аграр соҳадаги устувор вазифалар ва режаларга бағишланган видеоселекторда берилган топшириқлар ижросига алоҳида эътибор қаратилмоқда.



Биринчи навбатда туманнинг барча ҳудудларида фаолият юритаётган деҳқонлар, боғбонлар билан учрашиб, олдинга қўйилган мақсадлар ҳақида маълумот берилмоқда.
Ана шундай учрашувнинг набатдагиси бугун "Тикланиш Нанай боғбони" агрофирмаси таркибидаги боғдорчилик, ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари раҳбарлари билан бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокими ўринбосари М.Саидаҳмедов агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажариш, тўқсонбости экинларини экиш, боғ қатор ораларидан унумли фойдаланиш, ички ариқларни бетонлаш бўйича кўрсатмалар берди.





