“Нурафшон” МФЙ ҳудудида жойлашган Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 6- умумий ўрта таълим мактабида "Уч авлод учрашуви"га ҳамоханг равишда "Юрагимнинг гулисан, Ватан!" тадбири ўтказилди.

"Маҳалла еттилиги" фаолиятини ташкил қилиш, маҳаллалар раислари фаолияти, маҳаллабай ишлаш йўналиши бўйича “Нурафшон” маҳалласидаги 6-умумтаълим мактабида маҳалла раисининг “Мактаб - ота-она - маҳалла” ҳамкорлиги тамойили асосида мактаб ўқувчилари ота-оналари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган фаолияти амалий жиҳатдан намойиш этилди.

Тадбирда “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлимининг бошлиғи, Олий Мажлис сенати аъзоси, Сенатор И.Нажмиддинов, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари М.Аппаков, Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари федерациясининг вилоят кенгаши раҳбари Х.Хўжаев, РМММ Янгиқўрғон туман бўлинмаси раҳбари И.Мамаджоновларнинг мавзу юзасидан маърузалари тингланди.

Тадбирда иштирок этган фаол ўқувчи ёшлар ва уларнинг ота-оналари, тадбир ташкилотчилари ҳамда мактаб ўқитувчи, мураббийларини “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлимининг, Республика Маънавият ва маърифат маркази Наманган вилояти бўлимининг, Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари федерациясининг Наманган вилояти кенгашининг эсдалик совғалари, "Фахрий ёрлиқ"лари, "Ташаккурнома"лари билан тақдирландилар.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати