Туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов, 3-сектор раҳбари Ривожиддин Якуббаевлар 5-умумтаълим мактабида "Гаистон" маҳалла еттилиги, фаоллари, нуронийлари билан учрашдилар.



Учрашувда ўтган 2022-2023 йилларда маҳаллада “Обод қишлоқ" дастури доирасида 6 млрд. 632 млн.сўм ҳисобига ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш, ички йўлларни асфальтлаш, электр таъминотини яхшилаш, ирригация тармоқларини қуриш, аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш, таянч устунлари, трансформатор пункти ўрнатиш, 1.5 км электр тармоғи тортиш ҳамда 5-умумтаълим мактабини жиҳозлаш каби ишлар амалга оширилгани таъкидланди.
Шунингдек, жорий йилда ҳам Инвестиция дастурига асосан 5 млрд. 100 млн. сўм ҳисобига янги мактабгача таълим ташкилоти қурилиши ҳақида маълумот берилди. Ва бу ишларга жавобан аҳоли томонидан маҳаллада ободончилик, тозалов ишлари олиб борилиши бўйича кўрсатмалар берилди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати





