Ўтган 2023 йилда бир қатор қарорларга асосан Янги Боғистон МФЙда яшовчи аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида, 6 млрд. 188 млн. ҳисобига 3 та тик қудуқ ўрнатилиб, 17.1 км. узунликдаги ичимлик суви тармоғи тортилди.

Шунингдек,  220 млн. ҳисобига 1 та трансформатор пункти, 2.5 км электр тармоғи тортилди ҳамда 60 та таянч устунлари ўрнатилди.

400 млн. сўм ҳисобига сунъий қопламали стадион қуриб битказилди.

“Ташаббусли бюджет” лойиҳасига асосан 57-сонли умумтаълим мактабида 825 млн.сўм ҳисобига ошхона биноси қуриш, 200 млн. сўм ҳисобига қуёш панели ўрнатиш ишлари ҳам амалга оширилган.

Жорий йилда ҳам маҳаллани ободонлаштириш, инфратузилмасини яхшилаш бўйича бунёдкорлик ишлари давом эттирилади.

Хусусан, маҳалладаги 4.5 км ички йўлларни асфальтлаш ишлари олиб борилади.

Инвестиция дастурига асосан 6 млрд. 3 млн. сўм ҳисобига 150 ўринли янги мактабгача таълим ташкилоти қурилиши кўзда тутилмоқда.

Бугун туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов маҳалланинг фаоллари, нуронийлари билан юқоридаги бажарилган ишлар тўғрисида суҳбатлашди. Янги бунёд этиладиган объектларда жамоатчилик назоратини кучайтириш лозимлигни таъкидлади. Мамлакатимизда аҳолининг муносиб ҳаёт кечириши учун яратилаётган шароитлардан руҳланган аҳоли вакиллари ўз миннатдорчиликларини изҳор этдилар.