Аввал хабар берганимиздек, жорий йилда Инвестиция дастури бўйича Янгиқўрғон туманида 10 та объектда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиши белгиланган.



Хусусан, "Қизилқиёқ" маҳалласида жойлашган 4-умумтаълим мактабида ҳам 8 млрд. 983 млн. сўм ҳисобига қўшимча бино қурилади.
Бугун туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов мазкур илм даргоҳида бўлиб, мактабда аввал "Опен бюджет" лойиҳаси асосида амалга оширилган ишлар билан танишди.
Маҳалла фаоллари, оқсоқоллари билан бўлиб ўтган учрашувда туман раҳбари сўнгги йилларда туманимизда аҳолининг фаровон турмуш кечириш учун бажарилган ишлар кўлами ҳақида тўхталди. Бунга жавобан фуқаролар томонидан ҳам жойларда ободончилик ишлари олиб борилиши мақсадга мувофиқлигини таъкидлади.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати





