Куннинг иккинчи ярмида Мамай ҳамда "Олмазор" маҳалласи ёшлари иштирокида "Ҳоким ва ёшлар учрашуви" бўлиб ўтди.

Унда ёшлар ўзларини қийнаётган масалалар юзасидан туман раҳбари Асадулло Нажмиддиновга мурожаат қилдилар. Мурожаатларга атрофлича ўрганилиб, ечим қилиш чоралари кўрилди.

А.Нажмиддинов, шунингдек, вилоят ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгашининг ташаббуси билан "Жадидлар" мусобақасининг туман босқичида 1-ўринни қўлга киритган 32-умумтаълим мактабининг намунали ўқувчилари билан самимий суҳбатлашди. Уларнинг қизиқишлари, интилишлари ва ютуқлари билан қизиқди.

Шунингдек, мактабнинг спорт залида ўқувчилар, маҳалла ёшлари шуғулланаётган кураш тўгарак фаолияти билан танишди.