Бугун Янгиқўрғон Маданият марказида Ўзбекистон “Ветеран” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси ташкил этилганининг 30 йиллиги ҳамда чекланган контингент қўшинларини Афғонистондан олиб чиқилган куннинг 35 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.



Қарийб ўн йил давом этган афғон урушида иштирок этган янгиқўрғонлик жангчиларнинг 343 нафари ота-оналари бағрига соғ-омон қайтиб келган. Айн кнуларда уларнинг 248 нафари Янгиқўрғонда истиқомат қилишади.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон “Veteran” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси туман бўлими, мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирда афғон уруши қатнашчилари, фахрийлар ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди. Дастлаб жангчи-фахрийларга туман ҳокими А.Нажмиддиновнинг табрига ўқиб, эшиттирилди, "Ташаккурнома"лари топширилди.
Тадбирда жангчи-фахрийларнинг элу юрт ва ёш авлод олдидаги хизматлари эътироф этилди.
Уларнинг мардлиги ва жасорати, шижоати, Ватанга бўлган меҳр-муҳаббати, содиқлиги келажак авлодга ҳамиша ўрнак ва намуна бўлиб қолиши таъкидланди.
Шундан сўнг байналмилал жангчилар туман марказидаги Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйишди.
Шунингдек, ташкил этилган байрам дастурхони атрофида қуролдошлар мириқиб суҳбатлашдилар.
Тадбирда “Veteran” бирлашмаси фаоллари ҳамда байналмилалчи жангчи-фахрийларга эсдалик совғалари топширилди.
Санъаткорлар ижросидаги дилтортар қўшиқлар эса иштирокчилар қалбига ўзгача завқ бағишлади.
"Уч авлод учрашуви" тарзида ўтган тадбирда 9201-сонли ҳарбий қисм томонидан қурол-яроқ кўргазмаси ҳам ташкил этилди.
Янгиқўрғон тумани ахборот хизмати





