Янгиқўрғон тумани 3-сектор ҳудудида туман ҳокимлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамда "Инсон" ижтимоий хизматлари маркази ҳамкорлигида “Бўш иш ўринлар меҳнат ярмаркаси” ўтказилди.



Мазкур ярмаркага тумандаги корхоналар жалб этилиб, ўзларида мавжуд бўлган 141 та бўш (вакант) иш ўринлари ҳамда ишлаб чиқарилган маҳсулотларидан намуналар билан иштирок этдилар.
Меҳнат ярмаркасида ишсиз ва ногиронлиги бўлган ҳамда банд бўлмаган фуқаролардан 15 нафарига турли йўналишлар бўйича йўлланмалар берилди. Шундан 1 нафар 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган фуқарога маъқул келган бўш иш ўринларига, 14 нафарига касбга қайта ўқитишга (шундан 2 нафари 2-гуруҳ ногирони) йўлланмалар берилди.
Шунингдек, ярмаркада иштирок этган фуқароларга меҳнат қонунчилиги бўйича ва ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда касаначи сифатида аъзо бўлиб, уй шароитида оилавий даромадларини ошириш, тижорат банклари томонидан кредит ажратиш бўйича тушунтиришлар берилди.





