Бугун Янгиқўрғон туман 3-сектор ҳудудида туман ҳокимлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган “Бўш иш ўринлар меҳнат ярмаркаси”да тумандаги мавжуд корхоналар 211 та бўш (вакант) иш ўринлари билан иштирок этдилар.

Меҳнат ярмаркасида ишсиз аёллар ва ногиронлиги бўлган, банд бўлмаган фуқаролардан 60 нафарига турли йўналишлар бўйича  йўлланмалар берилди.

Хусусан, уларнинг 17 нафарига маъқул келган бўш иш ўринларига (7 нафари ёшлар), 43 нафарига касбга қайта ўқитишга (шундан 15 нафари ёшлар ва 3 нафари 2-гуруҳ ногирони) йўлланмалар берилди.  

Шу билан бирга "Аёллар дафтари"да рўйхатда турган 2 нафар фуқароларга субсидия асосида тикув мошиналар берилди.

Ярмаркада иштирок этган фуқароларга меҳнат қонунчилиги бўйича ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда касаначи сифатида  аъзо бўлиб, уй шароитида оилавий даромадларини ошириш, тижорат банклари томонидан кредит ажратиш бўйича тушунтиришлар берилди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати