Донолар айтганидек, дунёда аёл меҳрининг баҳосини ўлчайдиган мезон, тенглаштирадиган бойлик йўқ. Аёл деган улуғ хилқатда нозик таъб, буюк қалб, назокатли кўнгил, бетакрор фидоийлик, она жасорати мужассамлиги натижасидир.

Шу боис ҳам энг гўзал ойнинг энг нафис байрами - хотин-қизларга бағишлангандир, эҳтимол.

Бугун Янгиқўрғон тумани Маданият марказида 8 март - Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Унда турли соҳаларда туманимиз ривожига ҳисса қўшаётган фаол аёллар, фахрийлар, уй бекалари иштирок этдилар.

Тадбирда туман ҳокими биринчи ўринбосари Баҳодир Кўпайсинов, туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Нигорхон Абдураҳмоновалар аёлларнинг жамиятдаги, оиладаги ўрни, ютуқларини эътироф этиб, айём билан муборакбод этдилар.

Туман Маданият марказининг хушовоз хонандалари томонидан ижро этилган куй-қўшиқ, раққосалар хироми тадбирга янада кўтаринкилик бахш этди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати