Маълумки, минг йиллар давомида ҳар қайси жамиятнинг маданий даражаси ва маънавий баркамоллиги аёлларга бўлган муносабат билан белгиланган. Аёлни эъзозлаш, унга эҳтиром кўрсатиш ўзбек халқига хос хусусиятдир.

Бугунги кунда ўзбек аёлларининг нафақат оилада балки, мамлакат тараққиётида ҳам ҳиссаси катта. Хотин-қизларимиз мамлакат сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, давлат ва жамият бошқаруви, илму фан, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт каби соҳалар ривожида фаол иштирок этмоқда.

8 март - Халқаро хотин-қизлар байрамини барча қатори қишнинг изғиринию ёзнинг жазирамасида туманимизнинг саришталиги, покизалиги, ободлиги учун меҳнатларини аямаётган туман Ободонлаштириш бошқармаси ходималари ҳам кенг нишонлашмоқда.

Бугун туман ҳокимлигининг ташаббуси билан бошқарманинг 70 нафардан зиёд аёлларини байрам билан муборакбод этиб, байрам совғалари топширилди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати