Мамлакатимизда тадбиркорликни, айниқса кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, фаолиятида келиб чиқаётган муаммо ва тўсиқларни бартараф этиш бўйича комплекс чоралар кўрилмоқда.

Бугун Янгиқўрғон тумани ҳокимлигида секторлар раҳбарлари ҳамда 170 нафар тадбиркорлар иштирокида мулоқот бўлиб ўтди.

Унда 22 нафар тадбиркорлардан ер ажратиш, фаолиятини кенгайтириш, кредит, бино-иншоот, инфратузилмани яхшилаш масалаларида мурожаатлар келиб тушди.

Мурожаатларнинг 5 таси жойида ҳал этилди. Қолганлари тегишлилиги бўйича соҳа раҳбарларига йўналтирилиб, назоратга олинди.

Мулоқотда, шунингдек тадбиркорлар томонидан ташаббуслар илгари сурилдики, булар тадбиркорлик ривожи ва туман равнақида муҳим аҳамият касб этади, шубҳасиз.

Маълумот учун бугун Янгиқўрғон туманида 1480 нафар тадбиркорлик субъектлари фаолият юритмоқда.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати