Қариси бор уйнинг, фариштаси, файзи ва баракаси бўлади, деганлари ҳаётда ўз исботини топган.

Бугун, Халқаро хотин-қизлар айёми арафасида Янгиқўрғон туман ҳокимлигининг ташаббуси билан юз билан юзлашган пиру бадавлат онахонлар йўқланиб, байрам билан қутланди.

Жумладан, Поромон маҳалласидан Суюмхон Сотимова, ҳадикентлик Ачахон Тоғаева, Булоқбошидан Ҳамрохон Йўлдошевалар байрам билан қутланиб, уларга совға-саломлар улашишди.

Табаррук ёшдаги онахонлар дориломон кунларга, навбаҳорга етказганига шукроналар келтиришди ҳамда юртга тинчлик, элга омонлик сўраб дуога қўл очдилар.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати