Давлатимиз Раҳбарининг “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-402-сон Қарорига мувофиқ “Энг намунали маҳалла раиси” танловини ўтказиш белгиланган.



Танловнинг асосий мақсади туман (шаҳар)ларда маҳалла раисларининг илғор тажрибаларини оммалаштириш, тизим ходимларининг фаолият самарадорлигини ошириш ҳамда намунали маҳаллалар доирасини кенгайтириш, ўз фаолиятида сезиларли ютуқларга эришаётган маҳалла раислари фаолиятини рағбатлантириш ҳисобланади.
Ўтказилган танлов натижаларига кўра, ҳакамлар ҳайъати қарори билан 1-ўринни Янгиқўрғон тумани, “Қизилёзи” маҳалласи раиси Жаҳонгир Ёқубжонов, 2-ўринни Уйчи тумани, “Қаҳрамон” маҳалласи раиси Каримахон Юнусова, 3-ўринни Поп тумани, “Эски Тўда” маҳалласи раиси Раҳмонжон Юлдашев эгаллади.





