Бугун эрта тонгдан Янгиқўрғон туманининг барча ҳудудларида ҳам кўтаринкилик ва ҳамжихатликда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ҳашари ташкил этилди.

Бунда ҳашарчилар ўзлари яшаб турган маҳаллаларини, кўчаларини, аждодлари мангу қўним топган қабристонларни, зиёратгоҳларни ободонлаштиришга, саранжом-саришта ҳолатга келтиришга алоҳида эътибор қаратишмоқда.

Ҳашарда иштирок этаётган ташкилотчилар, маҳалла нуронийлари ва ёшлари ҳудудларни чиқиндилардан тозалаш, дарахтларга шакл бериш, оқлаш, ариқларни чопиш ишларида фаоллик кўрсатмоқдалар.

Ҳамжиҳатлик, ободлик ва яратувчанлик рамзи сифатида меҳр-оқибат муҳитини шакллантирадиган мазкур оммавий тадбирда ҳашарчилар учун дошқозонларда ўйма, ош каби таомлар тайёрланмоқда.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати