Ўзбекистон Республикаси давлат
мадҳияси билан бошланган тадбир иштирокчиларга фахр-ифтихор туйғуларини бағишлади.



Маҳалладаги нуронийлар, мактаб жамоаси, мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари, шу мактабда узоқ йиллар давомида ёшларга таълим-тарбия берган фахрий ўқитувчилар иштирок этдилар.
Тадбирда туман ҳокимининг маслаҳатчиси, "Нуроний" жамғармаси туман бўлими раиси М.Дедабоев "Уч авлод учрашуви"ни ўтказишнинг мақсади, юртимизда ёшларга берилаётган имкониятлардан фойдаланиб, келажакда бир касбни эгаллашларини таъкидлаб, одоб-ахлоқ, миллий урф-одат, ота-онага ва Ватанга садоқат ҳақида таҳлилий мисоллар келтирди, "мактаб - ота ва она - маҳалла" муносабатларини янада мустаҳкамланишига ишонч билдирди.
Мактаб ўқувчилари томонидан намойиш этилган бадиий чиқишлар учрашув иштирокчиларига кўтаринки кайфият бағишлади.
Тадбир давомида фахрий ўқитувчиларга, мактабда аъло баҳоларга ўқиб келаётган 5 нафар ўқувчиларнинг ота-оналарига туман ҳокими, васийлик Кенгаши раиси А.Нажмиддиновнинг "Ташаккурнома"си, ўқувчиларга китоблар жамламаси совға қилинди.
Ушбу тадбирга ҳамоҳанг равишда ўтказилган "Заковат" беллашувида "Мўғол" қишлоғини келиб чиқиш тарихи бўйича берилган саволга тадбиркор М.Шодманов тўғри жавоб бериб, эътирофга сазовор бўлди.
Тадбир давомида шу қишлоқда яшаб, кўп йиллар ёшларга таълим берган, ҳозирда кексалик гаштини сураётган Эсонбой Давлатов отанинг 90 ёшлари билан муборакбод этиб, хонадонларига борилди ва туман ҳокими, "Нуроний" жамғармаси васийлик Кенгаши раисининг "Ташаккурномаси" топширилди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати





