Нанай Маданият марказида куни кеча давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида "Сойбўйи", "Намуна", "Зарбдор" маҳаллалари фаоллари, нуронийлари ва аҳоли вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.



Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали раҳбари Шуҳрат Тўхтабаев, туман ҳокими Асадулло Нажмиддиновлар иштирокида бўлиб ўтган учрашувда ҳар бир хонадонда томорқа ва уй хўжаликларидаги имкониятларни тўлиқ ишга солиш орқали аҳоли даромадларини ошириш борасида фикр юритилди.
Хусусан, томорқадан самарали фойдаланиш, парранда, асалари оилаларини ташкил этиш, томорқа четларига терак қаламчаларини экиш, миграцияда юрганларни аниқлаш, уй хўжалигини ривожлантириш борасида белгиланган вазифалар етказилди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати





