Бугун Янгиқўрғон туман Маданият марказида "Эзгулик – шиоримиз, маърифат – қуролимиз!” шиори остида “Маърифатли аёл” маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари,  Ўзбекистон халқаро Ислом академияси доценти Бектош Бердиев, "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси хонандаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тошпўлат Маткаримов, туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими раҳбари Н.Абдураҳмоновалар томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида хонадонларга қувонч ва шодлик кираётгани, қанчадан-қанча одамларнинг ҳаёт даражаси ва сифати тубдан ўзгараётгани, минглаб аёлларимизнинг руҳи кўтарилиб, уларнинг эртанги кунга ишончи мустаҳкамланаётгани энг муҳим натижа эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, муҳтарам Президентимизнинг 8-март Халқаро хотин-қизлар байрамида аёлларимизга йўллаган Мурожаати ўқиб эшиттирилди.

Тадбирда туманимизда истиқомат қилаётган хотин-қизлар, отинойилар, маърифатли уй бекалари, фан, спорт, маданият ва санъат, тадбиркорлик ҳамда бошқа йўналишларда ютуқларни қўлга киритган ёшлар иштирок этишди.

Тадбир якунида мамлакатимиз ва жаҳонда бўлиб ўтган олимпиадалар ва спорт мусобақаларида юқори натижаларга эришган ёшларнинг ота-оналарига туман ҳокими, Маънавият ва маърифат кенгаши раисининг “Ташаккурнома”си ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, “Қутлуғтол” маҳалласида истиқомат қилаётган “Маънавият ва маърифат уйи” соҳибаси С.Мамаджонованинг хонадонида ташкил этилган уй кутубхонасига ташриф буюрилди.

Тадбир давомида тайёрланган баҳорий таомлар кўтаринкилик бахш этди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати