Байрам арафасида Қизилқиёқ маҳалласи аҳолиси учун янги мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

75 ўринли 42-мактабгача таълим ташкилотининг маънан эскирган биноси ўрнига 4 млрд. 800 млн. сўм маблағ эвазига 120 ўринли, уч қаватли, замонавий, муҳташам боғча қад ростлади.

-Маҳалламизда 6447 нафар аҳоли истиқомат қилади. Сўнгги йилларда аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яратиш мақсадида бир қатор бунёдкорликлар амалга оширилди. Жумладан, 2022 йилда ҚВП капитал таъмирдан чиқди, 2023 йилда 1 млрд.150 млн. сўм эвазига икки маҳаллани боғлаб турувчи кўприк қурилди. Жорий йилда ҳам Инвестиция дастурига асосан 4-умумтаълим мактаби учун қўшимча биноси қурилиши режалаштирилган, -дейди маҳала раиси Шавкатжон Ғайбуллаев.

Тадбирда сектор раҳбари, маҳалла нуронийлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати