Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги раҳбари ўринбосари Амиртемурхон Мусаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Янгиқўрғон туманидаги бир қатор маҳаллаларда аҳоли муаммоларини ўргандилар.

Хусусан, "Машъал" маҳалласидаги 94 ёшдаги Қурвонжон Ашурматова ҳолидан хабар олган ишчи гуруҳ вакиллари унинг набираси А.Муродиллаевнинг бандлиги, нуроний Жамолдин Бойхоновнинг тиббий хизмат борасидаги мурожаатлари ўрганилиб, ечим бериш чоралар кўрилди.

Бундан ташқари, Поромон маҳалласидаги 104 ёшли онахон Суюмжон Сотимованинг қаровчисига стаж белгилаш, "Обод" маҳалласида истиқомат қилувчи, боқувчисини йўқотган Холисхон Қўчқорова ҳовлисининг кадастр ҳужжатларини тўғирлаш каби масалаларга ечим берилди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати