Бугун Республика ишчи гуруҳи томонидан Янгиқўрғон туманидаги 3-сектор ҳудудида олиб борилган ўрганиш аввалида "Баркамол" МФЙнинг "еттилиги" томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича олиб бораётган ишлар, Омбор китоби ва бошқа ҳужжатларнинг юритилиши кўздан кечирилди. Аниқланган камчиликлар юзасидан тавсиялар берилди.

Шундан сўнг, ишчи гуруҳи томорқасидан унумли фойдаланиб, яхши даромад олаётган аҳоли хонадонларида бўлдилар.

Хусусан, фуқаро Ҳ.Қаюмов томорқасининг 2 сотих қисмида 15 та қорамол парваришламоқда. Бир йилда ўртача 300 млн. сўм даромад олиш имкони бор.

"Ровут" маҳалласида яшовчи Р.Усмонов томорқасининг 7 сотихида гул етиштириш учун иссиқхона барпо этиб, 8 кишининг бандлигини таъминлаган. Р.Усмонов бир йилда 100 млн. сўмдан ортиқ даромад топмоқда.

Ишчи гуруҳ вакиллари юқоридаги тажрибаларни аҳоли ўртасида оммалаштириш бўйича кўрсатмалар берди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати