Туман ҳокими хорижда ишлаётганлар билан онлайн-мулоқот ўтказдиЯнгиқўрғон тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари  ҳокими Асадулло Нажмиддинов Нанай маданият марказида фарзандлари чет давлатларга ишлаётган фуқаролар билан учрашди.

Учрашув давомида уларнинг хорижда ишлаётган фарзандлари билан ҳам онлайн мулоқотда бўлиб, уларни қийнаётган масалалар билан қизиқди ва ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга кўрсатмалар берди.

Мулоқот давомида А.Нажмиддинов мамлакатимизда кенг кўламли ислоҳотлар натижасида яратилаётган имкониятларга алоҳида тўхталиб, улардан унумли фойдаланишга, ўз юртига келиб ишлашга чақирди.