Бугун Янгиқўрғон туман 3-сектор ҳудудида туман ҳокимлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган “Бўш иш ўринлар меҳнат ярмаркаси”да тумандаги мавжуд корхоналар 211 та бўш (вакант) иш ўринлари билан иштирок этдилар.



Меҳнат ярмаркасида ишсиз аёллар ва банд бўлмаган фуқаролардан 41 нафарига, хусусан, 14 нафарига маъқул келган бўш иш ўринларига (4 нафари ёшлар, 11 нафари аёллар), 25 нафарига касбга қайта ўқитишга (шундан 2 нафари ёшлар, 24 нафари аёллар) йўлланмалар берилди.
Шу билан бирга "Аёллар дафтари"да рўйхатда турган 2 нафар фуқароларга субсидия асосида тикув машиналари топширилди.
Ярмаркада иштирок этган фуқароларга меҳнат қонунчилиги бўйича ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда касаначи сифатида уй шароитида оилавий даромадларини ошириш, тижорат банклари томонидан кредит ажратиш бўйича тушунтиришлар берилди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати





