Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги ишчи гуруҳининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги баҳорги агротехник тадбирларнинг бажарилиши,  озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва аҳоли томорқаларида амалга оширилаётан ишлар юзасидан ўрганишлари Янгиқўрғон туманида давом этмоқда.

Дастлаб “Бирлашган Феруз Умид ороли” агрофирмаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган «Янгиқўрғон картошкачилик маркази томорқа хизмати» МЧЖда картошка, ғалла  етиштириш бўйича олиб борилаётган агротехник тадбирларни кўздан кечирди.

Бугунги кунда жамиятга қарашли 130 гектар ер майдонининг 65 гектарида бошоқли дон, иккинчи ярмида картошка парваришланмоқда.
Картошка уруғи Голландиядан келтирилган.

Экин майдонларини суғориш учун тик қудуқ кавланиб, сув чиқарилди.

Шу жойда жонлиқ сўйилиб, деҳқончиликларга қут-барака сўралди.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.