Асосан ғаллачилик, боғдорчилик ва сабзавотчиликка ихтисослашган Янгиқўрғон туманининг яқин 14 минг гектар ер майдонини мевали боғлар ташкил этади.
Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов "Янгиқўрғон картошкачилик маркази томорқа хизмати» МЧЖга қарашли "Туркистон Садоқат Бахт иқболи" агрофирмаси ҳудудидаги 7 гектар ер майдонида ташкил этилган олмазорда бўлди.



Мазкур боғда "Голден", "Бойко", "Молдованка" навли олма етиштирилмоқда. Аҳамиятлиси, боғ қатор ораларидан ҳам унумли фойдаланилиб, картошкадан мўл ҳосил олинади.
Томат ишлаб чиқарадиган "Ибрат саноат сервис" МЧЖ помидор маҳсулотини ўзига қарашли ер майдонларида етиштиряпти.
Хусусан, "Туркистон Садоқат Бахт иқболи" агрофирмаси ҳудудидаги 8 гектар ер майдонида плёнка остига помидор кўчатлари экилади. Бу усулнинг афзал томони, биринчидан, томчилатиб суғорилиши эвазига сув иқтисод қилинади. Иккинчидан, бегона ўтлар босмайди.
Вилоят раҳбари бу борадаги тажрибалар билан танишиб, ердан унумли фойдаланиш бўйича кўрсатмалар берди.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Sayt (http://namangan.uz/) | Telegram (https://t.me/namvilhok) | Instagram (https://www.instagram.com/namangan.gov.uz/) | Facebook (https://www.facebook.com/namangan.uz/) |Twitter (https://twitter.com/twit_namanganuz) | YouTube (https://www.youtube.com/c/namanganuz)





