Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги ишчи гуруҳи Янгиқўрғон туманида "Ҳадикент келажак тонги" агрофирмаси ҳудудидаги "Моҳидил Самодилбону" фермер хўжалигига ҳам борди. 

Хўжаликда 53 гектар ер майдонининг 27 гектарида ғалла парваришланмоқда.

Бугунги кунда мазкур майдондаги ғалла ривожи кўзни қувонтиради.

Фермер хўжалигида 1 км. узунликда ички суғориш тармоғи мавжуд бўлиб, сув исрофгарчилигининг олдини олиш мақсадида режалаштирилган 0,100 км. ўрнига 0,200 километри  бетонланган.

Вилоят раҳбари бу ерда ғаллага ишлов бериш жараёнларини кўздан кечирди.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.