Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Янгиқўрғон туманидаги ўрганишлари якунида "Булоқбоши"  маҳалласида аҳоли томорқасидан фойдаланиш ҳолати билан танишди.

Хусусан,  Мухторжон Тожибоевнинг томорқадан самарали фойдаланиш ҳолати кўздан кечирилди.

Шу жойда маҳалла еттилиги билан суҳбатлашган вилоят ҳокими маҳаллани ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш, миграцияда кам даромад топиб,  хорижда сарсон юрганларни юртга қайтариш масалаларига эътибор қаратди. Бу борада ҳоким ёрдамчиси ва бошқа фаолларга тегишли кўрсатма ҳамда топшириқлар берди.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.