Қирқ йилдан ортиқ умрини Янгиқўрғон тумани тиббиёти ривожига бахш этган, инсон саломатлиги йўлида фидоийлик билан меҳнат қилган 84 ёшли Хайдарали ота Ҳожиакбаров бугун фарзандлари, набиралари қуршовида умргузаронлик қилмоқда.


Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Рамазон Ҳайити муносабати билан бугун уларнинг хонадонида бўлиб, отахоннинг ҳолидан хабар олди.
Суҳбат давомида Хайдарали ота Ҳожиакбаров бугунги ёруғ кунлар, мамлакатимизда инсоннинг турмушини фаровонлаштириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар, айниқса ёшларнинг униб-ўсишлари учун яратилаётган шароитлар, нуронийларга кўрсатилаётган ғамхўрлик ва эътибор учун шукроналик келтириш лозимлигини таъкидлаб, Президентимизга миннатдорчилик билдирди.
Ўз навбатида, вилоят ҳокими отага сиҳат-саломатликда узоқ умр кўришларини, ёшлар тарбияси йўлида маҳаллага ҳамиша елкадош бўлишларини тилади.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.





