Бугун Наманган вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Шуҳрат Алиев бошчилигидаги ишчи гуруҳи Янгиқўрғон туманида ўрганиш олиб борди.

Ўрганиш давомида Исковот қишлоғида бир неча ўн йиллардан бери волейбол бўйича ўзига хос мактаб яратилиб, қизлар жамоаси тузилиб, ҳозирда 63-умумтаълим мактабида машғулот олиб бораётган мураббий Илҳомжон Турдиевнинг фаолияти билан яқиндан танишилди.

Мазкур волейболчи қизлар республика миқёсидаги мусобақаларда доимий равишда юқори натижаларни қўлга киритиб келаётганликларини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Ш.Алиев ва Янгиқўрғон тумани ҳокими А.Нажмиддиновлар айнан шу волейбочилар мактаби негизида волейбол бўйича спортчиларни мусобақаларга тайёрлаш базасига асос солиш бўйича таклиф ва имкониятларни ўрганиб чиқдилар.