Сессияни туман Кенгаши раисининг ўринбосари Икромжон Қодиров очди ва олиб борди.
Унда тумандаги 4 та сектор раҳбарларининг секторлар ҳудудида жорий йилнинг 1-чораги давомида амалга оширилган ишлар ҳақидаги ҳисоботлари тингланди.



Туман Тиббиёт бирлашмаси раҳбарининг соҳада олиб борилаётган ишлар юзасидан ҳисоботи тингланиб, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди.
Сессия давомида, шунингдек, туманда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ҳолатини ўрганиш натижалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги “Фуқароларга давлат пенсияларини тайинлаш жараёнини соддалаштириш ҳамда пенсия ва нафақаларни етказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5102 сонли қарори ва 2023 йил 27 сентябрдаги “Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни янада қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-316-сонли Қарорларининг тумандаги ижроси масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Сессия кун тартибида кўрилган масалалар юзасидан музокаралар олиб борилди, таклифлар киритилди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати





