Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ташаббуси билан туман Мактаб ва мактабгача таълим бўлими, "IT-school" ва "IT PIXCEL" МЧЖ ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу тадбир соҳада фаолият кўрсатаётган IT компанияларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

Мазкур тадбирнинг асосий қисмида “IT PIXCEL” МЧЖ раҳбари Баҳромжон Абдураҳманов компанияси мақсадлари, IT-соҳасининг келажаги ва ривожланиши, IT-таълимнинг бозорига киришининг аҳамияти ҳақида йиғилганларга батафсил маълумот берди.

Бундан ташқари, туман ҳокимининг рақамли иқтисодиёт бўлими бош мутахассиси Ш.Холмирзаевнинг “Янгиқўрғондаги уюшмаган ёшлар ва ўқувчилар учун IT-таълимнинг аҳамияти, сунъий интеллект ва инсон мияси имкониятлари” борасида нутқи йиғилган ёшлар эътиборини тортди.

Тадбирда туман ҳокимининг рақамли иқтисодиёт бўлими бош мутаҳассиси Ш.Холмирзаев, туман Мактаб ва мактабгача талим бўлими ходими А.Мадалиев ва бошқалар иштирок этишди.