Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззақов раҳбарлигидаги вилоят ишчи гуруҳи Янгиқўрғон туманининг Янги Боғистон маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди.

Маҳаллада 2038 нафар киши истиқомат қилади, аҳоли асосан дехқончилик ва боғдорчилик билан тирикчилик қилади.

Вилоят ҳокими Ҳўжаобод ва Боғистон кўчаларида аҳоли вакиллари билан мулоқот қилди, муаммоли масалаларини ўрганди, тегишли соҳа мутасаддиларига мустақиллик байрамига қадар бугун бошланган ишларниҳ кунлаш бўйича топшириқлар берди.

Маҳалла аҳлини қийнаб келаётган ичимлик суви, электр тармоғи тортиш, ички кўчаларни шағаллаш каби масалаларни жойида кўриб, муаммоларни зудлик билан баратараф этишга киришилди.

Маҳаллада жойлашган 57-умумий ўрта таълим мактаби мослаштирилган бинода фаолият олиб боради. Вилоят раҳбари бу жойда қўшимча бино қуриш мақсадида лойиҳачиларни жалб этишга топшириқ берди.

Бундан ташқари маҳаллада ўсиш нуқталарини аниқлаш ҳамда янги иш ўринлари яратиш зарурлигини таъкидлади.