Наманган вилояти прокурори У.Мадрахимов бошчилигида аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш мақсадида Янгиқўрғон туманида сайёр қабул ўтказилди.


 
Сайёр қабулда 39 нафар фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинди.

Уларнинг 41 та масаладаги мурожаатларидан 4 таси жойида ижобий ечимини топган бўлса, қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қилганлиги учун 37 та мурожаат иш юритувга қабул қилинди.

Вилоят прокуратураси томонидан жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш борасида ишлар давом этмоқда.