Бугун тонгда туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов "Нурафшон" маҳалласининг мутасаддилари, фаоллари, нуронийлари билан учрашди.

Учрашувда "Обод хонадон",  "Обод кўча", "Обод  маҳалла" мезонлари асосида маҳаллада обонлаштириш, тозалов ишларини ташкил этиш бўйича фикр юритилди.

Бир қатор алоқадор ташкилотлар раҳбарлари иштирок этган учрашувда ички кўчаларни асфалтлаш, электр тармоқларини таъмирлаш, ариқ-зовурларни тозалаш, аҳолини суюлтирилган газ баллонлари билан ўз вақтида таъминлаш, маҳалла биносининг қурилишини якунига етказиш масалалари юзасидан кўрсатмалар берилди.

Маълумот учун бугун "Нурафшон" маҳалласидаги 15 та кўчада 4707 нафар аҳоли истиқомат қилмоқда.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати